Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как уплатить налог с доходов нерезидента при уступке права требования Как уплатить налоги, если использовали транспорт нерезидента для оказания услуг Как учитывать оперативную аренду основных средств – Buxgalter Pro Как выбрать онлайн-ККТ и зарегистрировать ее в налоговой – Buxgalter Pro

Қурбон ҳайити 16 июнда нишонланади

12.06.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарор имзоланди. 

 

“Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда меҳр-оқибат, бағрикенглик, мурувват, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу тамойилларни мустаҳкамлаш борасидаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир” – дейилади қарорда. 

 

2024 йилда муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, юртимизда 16 июнь куни Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади. 

 

Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:

  • ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади;
  • бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.

 

Шунингдек, Президентнинг 2023 йил 22 декабрдаги “2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-213-сон Фармони билан 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 11.06.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова