Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как уплатить налог с доходов нерезидента при уступке права требования Как уплатить налоги, если использовали транспорт нерезидента для оказания услуг Как учитывать оперативную аренду основных средств – Buxgalter Pro Как выбрать онлайн-ККТ и зарегистрировать ее в налоговой – Buxgalter Pro

Яшил корпоратив облигациялар қандай чиқарилади

12.06.2024

Читать на русском языке

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг “Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар қиритиш тўғрисида”ги буйруғи (АВ да 07.06.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2000-10).

 

Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига киритилаётган қўшимчаларга мувофиқ:

  • яшил иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар учун корпоратив облигацияларни чиқаришга йўл қўйилади;
  • яшил корпоратив облигацияларни чиқариш ва муомаласи бўйича услубий қўлланма Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан тасдиқланади.

 

Яшил корпоратив облигацияларни чиқариш учун қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилади:

  • Халқаро капитал бозорлари ассоциацияси (ICMA) томонидан ваколат берилган ёки Иқлим облигациялари ташаббуси (CBI) томонидан тасдиқланган ёхуд Европа қимматли қоғозлар ва бозорлар бошқармаси (ESMA) томонидан рўйхатдан ўтган ихтисослаштирилган ташкилотлардан асос дастури бўйича яшил стандартларга мувофиқлик сертификатини олганлик тўғрисидаги хулоса нусхаси, шунингдек яшил облигацияларни чиқариш учун асос дастури;
  • корпоратив облигацияларни жойлаштиришдан тушган маблағлардан фойдаланиш мақсади ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси Миллий “яшил” таксономияси ва/ёки бошқа эквивалент таксономиялар талабларига мувофиқлиги бўйича эмитент раҳбари ва бош бухгалтерининг имзолари билан тасдиқланган маълумотнома.

 

Шунингдек, облигация чиқариш тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласида:

  • облигацияларни жойлаштиришдан тушган маблағларни Миллий яшил таксономия ва/ёки бошқа эквивалент таксономиялар талабларига мувофиқ ишлатиш мақсади тўғрисида маълумот;
  • Миллий яшил таксономия ва/ёки бошқа эквивалент таксономиялар талаблари доирасида эришиладиган режалаштирилган натижалар (KPI) тўғрисида маълумот;
  • Яшил стандартларга мувофиқлик сертификатининг мавжудлиги, шунингдек, бундай сертификатни берган ташкилот тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 10.06.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев