Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда могут оштрафовать за несвоевременную разноску информации в ЕЭИСВО Нужно ли учитывать премии при расчете отпускных Пример заполнения Расчета НДФЛ и социального налога – Buxgalter Pro

Судларда тергов судьяси лавозими киритилмоқда

12.06.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 10.06.2024 йилдаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-89-сон Фармон имзоланди.


2025 йил 1 январдан бошлаб:

  • жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими киритилмоқда;
  • жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи тергов судьялари томонидан кўриб чиқилади;
  • тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилади;
  • тергов судьялари томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юқори инстанцияларда қайта кўриб чиқишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.

 

Тергов судьясига қуйидаги жиноят материалларини, шу жумладан санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколати берилади:

  • қуйидагилар бўйича санкциялар:
    • қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш билан боғлиқ илтимоснома;
    • қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш масалалари билан боғлиқ, илтимоснома;
    • паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимоснома;
    • мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги илтимоснома;
    • почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимоснома;
    • тинтув ўтказиш ҳақидаги илтимоснома;
    • телефонлар ва бошқа қурилмалар орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақидаги илтимоснома;
    • мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимоснома;
  • қуйидагилар бўйича мажбурлов чоралари:
    • айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимоснома;
    • шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги илтимоснома;
    • айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномаси;
    • ушлаб туриш муддатини 48 соатга қадар узайтириш тўғрисидаги илтимоснома;
  • прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномаси.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 11.06.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


Курс валют

2024-09-18
  • USD:12732.56 (+0.00) сум
  • EUR:14181.53 (+0.00) сум
  • RUB:139.37 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах

2024, 17 сентября№ 38