Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига сир тутиладиган ахборотларни ҳимоялашга оид қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лойиҳа билан тижорат ва банк сирини ошкор қилиш учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиб тижорат, банк, солиқ ёки суғурта сири ҳисобланган ахборотдан ноқонуний фойдаланиш, тўплаш ёхуд ошкор қилиш учун жиноий жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.
Жазо таризасида БҲМнинг 100 бараваридан 250 бараваригача жарима ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш белгиланмоқда. Оғирлаштирувчи ҳолатларда 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси таклиф этилмоқда.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Собир Нурбердиев