Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли ПУ арендует технику у физического лица Как отражать информацию о продаже маркированных товаров в системе Asl belgisi Налоговые и таможенные льготы будут предоставляться по новым правилам

Давлат мулкини ижарага беришда қонун бузилиши учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда

21.06.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 19.06.2024 йилдаги “Давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-933-сон Қонун имзоланди.

 

МЖтКда давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Бундай ҳуқуқбузарликларга: 

  • давлат мулкини ижара шартномасини тузмасдан ижарага бериш;
  • ижарага олинган давлат мулкини қабул қилиб олишда, ижара муносабатларининг объекти ҳудудига киришда ва ундан фойдаланишда ижарага олувчига асоссиз равишда тўсқинлик қилиш;
  • ижарага берилаётган давлат мулкининг параметрлари ва сонини ижара шартномасида нотўғри кўрсатган ҳолда давлат мулкини ижарага бериш киради.

 

Жазо тариқасида мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима белгиланган. Ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганда БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима тўланади.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 20.06.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


Курс валют

2024-09-19
  • USD:12739.95 (+0.00) сум
  • EUR:14191.03 (+0.00) сум
  • RUB:139.14 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах

2024, 17 сентября№ 38