Президент томонидан 19.06.2024 йилдаги “Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда ушбу соҳада парламент назоратини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармон имзоланди.
Ҳужжат билан халқаро рейтинг ва индексларнинг устувор соҳалари ҳамда уларнинг ишчи органлар бўйича тақсимоти тасдиқланди:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
1. Иқтисодий самарадорлик.
2. Инсон камолоти, барқарор ривожланиш ва туризм.
3. Соғлиқни сакдаш.
4. Электрон ҳукумат.
5. Глобал рақобатбардошлик.
6. Таълим.
7. Гендер тенглик ва ижтимоий инклюзивлик.
Адлия вазирлиги:
1. Ҳуқуқ устуворлиги.
2. Коррупцияга қарши курашиш ва шаффофлик.
3. Бошқарув сифати.
2025 йилдан бошлаб республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва раҳбар ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан бири сифатида уларнинг устувор халқаро рейтинг ва индексларда республиканинг ўрнини яхшилашга қаратилган фаолияти белгиланади.
Маъсул вазирлик ва идораларга:
- ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар устувор халқаро рейтинг ва индекслар бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришишга қаратилган амалий чора-тадбирларнинг ижроси юзасидан ахборотни киритиб бориш;
- тегишли рейтинг ҳисоботлари эълон қилингандан сўнг бир ҳафта муддатда ишчи органларга таҳлилий маълумотлар тақдим этиб бориш;
- ҳар йили 1 декабрга қадар ўзларига бириктирилган халқаро рейтинг ва индексларнинг таркибий индикаторлари кесимида келгуси йил учун амалий чора-тадбирлар дастурига киритиш учун таклифларни ишлаб чиқиб, ишчи органларга киритиш вазифалари юклатилмоқда.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.06.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев