Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожно ли оформить куплю-продажу нежилой недвижимости без уплаты НДФЛ Нужно ли оформлять ЭСФ на безвозмездно полученные образцы товара Внимание: введен бессрочный мораторий на добычу песка и гравия в руслах рек

А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ташкил этилади

26.06.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 21.06.2024 йилдаги “Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-231-сон қарори қабул қилинди.

 

Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти негизида А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказлари ташкил этилади. 

 

Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети тасарруфидаги Республика педагогик таълим ресурс маркази фаолияти уларни Институтга қўшиш орқали тугатилади.

 

Институт тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Халқаро тадқиқотлар маркази ташкил этилади. 

 

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбар, педагог ва мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг яхлит тизими жорий қилинади. Бунда:

  • Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бўйсунувига ўтказилади;
  • мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ва мутахассис кадрларини узлуксиз касбий ривожлантириш бўйича “Виртуал касбий ривожлантириш” электрон дастури жорий этилади;
  • мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича мавжуд қувватларни кенгайтириш учун 11 та педагогика коллежи бино ва иншоотлари, Ҳудудий марказлар тасарруфига ўтказилади. 

 

2025 йил 1 январдан бошлаб:

  • мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини касбий эҳтиёжлари ва малака тоифасидан келиб чиқиб табақалашган таълим дастурлари асосида узлуксиз касбий ривожлантиришнинг вертикал тизими (вазирлик — малака ошириш муассасаси – таълим ташкилоти) йўлга қўйилади;
  • мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг ходимлари учун беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда ўтказиладиган малака ошириш курслари жорий қилинади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбар, педагог ва мутахассис кадрларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури;
  • 2030 йилгача мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбар, педагог ва мутахассис кадрларини узлуксиз касбий ривожлантириш бўйича эришиладиган мақсадли кўрсаткичлар;
  • 2024-2027 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказларининг моддий-техника базасини босқичма-босқич мустаҳкамлаш бўйича асосий параметрлар. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.06.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Курс валют

2024-09-16
  • USD:12749.75 (+0.00) сум
  • EUR:14142.02 (+0.00) сум
  • RUB:140.25 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах

2024, 17 сентября№ 38