Президент 2024 йил 19 июндаги ЎРҚ-932-сонли “Халқаро меҳнат ташкилотининг ишлаётган эркаклар ва аёллар учун тенг муносабатлар ва тенг имкониятлар: оилавий мажбуриятларга эга ходимлар тўғрисидаги 156-сонли конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги ЎРҚ-932-сон Қонунини имзолади.
Конвенция қарамоғидаги болаларига нисбатан оилавий мажбуриятга эга бўлган эркак ва аёл меҳнаткашларга нисбатан қўлланилади, агар бундай мажбуриятлар ушбу меҳнаткашларнинг иқтисодий фаолиятга киришиши, унда қатнашиши ёки ривожланиши имкониятларини чеклайдиган бўлса. Конвенция қоидалари, шунингдек бошқа, ҳақиқатан ҳам уларнинг ғамхўрлик ёки ёрдамига муҳтож бўлган яқин қариндошларига нисбатан мажбуриятга эга бўлган эркак ва аёл меҳнаткашларга нисбатан қўлланилади.
Конвенция иқтисодий фаолиятнинг барча тармоқларига ва барча тоифадаги меҳнаткашларга нисбатан қўлланилади. Ҳужжат билан оилавий мажбуриятлар ўз-ўзидан меҳнат муносабатларини тугатиш учун асос бўлолмаслиги белгиланган.
Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг аъзоси Конвенция дастлаб кучга кирган санадан ўн йил ўтганидан кейин Халқаро Меҳнат Бюросининг Бош директорига рўйхатга олиш учун юборилган акт орқали Конвенцияни денонсация қилиши мумкин. Бундай денонсация денонсация акти рўйхатга олинганидан кейин бир йил ўтгач кучга киради.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.06.2024 йилдан кучга кирди.
Саодат Усманова