Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли оформлять акт закупки в электронной форме Какой первичный документ составить, если счет-фактура «опаздывает» Как составлять отчет о финансовых результатах по НСБУ

Хорижий тилларни ўрганаётганлар учун қўшимча рағбатлантириш белгиланди

01.07.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 27.06.2024 йилдаги “Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-239-сон қарори қабул қилинди.

 

Ёшлар ишлари агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) зиммасига қуйидаги қўшимча функциялар юкланди:

  • ёшларни хорижий тилларга ўқитиш жараёнларини такомиллаштириш, талаб юқори бўлган чет тилларини мукаммал ўзлаштириш учун шароитларни кенгайтириш;
  • хорижий тилларни ўқитиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда хусусий ўқув марказларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш;
  • хусусий ўқув марказлари рейтингини шакллантириш ҳамда рейтингда юқори ўринни эгаллаганларни рағбатлантириш;
  • ёшлар орасида касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганишни тарғиб қилиш, ушбу йўналишдаги ижтимоий лойиҳалар, кўрик-танлов ва олимпиадаларни ташкил этиш.

 

Имтиҳон топшириш харажати қопланадиган халқаро имтиҳон тизимлари бўйича инглиз, немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларидан камида С1 ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификат олган ёшларни имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилишга қўшимча равишда ўқиш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 баравари миқдорида бир марталик моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади.

 

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб 2027 йил 1 январга қадар ёшларнинг немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича халқаро имтиҳон тизимларида имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун улар томонидан тўпланиши лозим бўлган баллнинг (сертификат даражасининг) минимал кўрсаткичи бир поғона пасайтирилади ҳамда мазкур харажатлар Агентликка ажратилган маблағлар доирасида қопланади.

 

Шунингдек, умумий ўрта таълим муассасаларининг синф хоналарини таълим жараёнидан бўш вақтда касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри шартномалар асосида текин фойдаланиш ҳуқуқи билан хусусий ўқув марказларига беришга рухсат этилади.

 

2024 йилда камида 1 мингта умумий ўрта таълим муассасасининг синф хоналарини хусусий ўқув марказларига касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини амалга ошириш учун текин фойдаланишга бериш режалаштирилмоқда.

 

Бунда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилалар фарзандлари бўлган юқори синф ўқувчилари, бироқ ўқув курсларида таҳсил олувчилар умумий сонининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда бепул ўқитилади.

 

2024 йил 1 октябрдан бошлаб Агентлик ҳар йили хусусий ўқув марказларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимидаги рейтингини тузади ҳамда расмий веб-сайтида эълон қилиб боради.

 

Рейтинг натижаларига кўра олис ва чекка ҳудудларда фаолият кўрсатувчи энг юқори кўрсаткичга эга 100 та хусусий ўқув марказининг таълим жараёнида фойдаланадиган бино ва иншоотлар учун ижара тўлови харажатларининг бир қисми Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади.

 

2024–2026 йилларда олий таълим ташкилотларининг хорижий тил филологияси таълим йўналиши бўйича 3 ва 4-курсда таҳсил олаётган ҳамда камида С1 даражадаги сертификатга эга талабаларига умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ўқитувчи сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширишига рухсат этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.06.2024 йилдан кучга кирди. 

Лола Абдуазимова