Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.2024 йилдаги “Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 382-сон қарор қабул қилинди.
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига ЯИДХП орқали электрон мурожаат қилиш имконияти яратилади.
Маъмурий регламентга мувофиқ:
- аризачи мурожаатни ЯИДХП орқали юборади;
- мурожаатга далилларни илова қилиш мумкин бўлади;
- мурожаатни кўриб чиқиш даврида жарима солиш тўғрисидаги қарор учун белгиланган чегирма муддати тўхтатиб турилмайди;
- умумий асосларга кўра мурожаат 5 кун ичида кўриб чиқилади. Қўшимча ўрганиш талаб этилган ҳолларда мурожаат 10 кун ичида кўрилади;
- мурожаатга жавоб ЯИДХП орқали юборилади;
- жавоб хати юборилгандан сўнг шу мазмундаги такрорий мурожаат қайта кўриб чиқилмайди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.06.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев