Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожно ли применить нулевую ставку НДС при экспорте услуг по лицензионному договору План главбуха на март 2025 года Приглашаем финансовых директоров и главных бухгалтеров на «Форум финансовых специалистов – 2025» Основные изменения в НСБУ №22 «Учет активов и обязательств, выраженных в иностранной валюте» с 2025 года

АГТКШ учун қўшимча талаблар белгиланди

15.07.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2024 йилдаги  "Табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМҚ-387-сон қарори қабул қилинди. 

 

Ҳужжат табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда сиқилган газни автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари орқали (АГТКШ) сотишни тўлиқ рақамлаштирган ҳолда улардан ноқонуний фойдаланиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш  чора-тадбирларини назарда тутади.

 

2024 йил 1 сентябрдан нефть, газ (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород гази) ва газ конденсатини қазиб олиш ва қайта ишлаш учун лицензия олишда кўрсатиладиган технологик жараёнлар ва технологик ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солинади.

 

Янги АГТКШлар қуриш учун табиий газ тармоқларига уланиш бўйича техник шартлар ва лицензия фақат   Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Энергетика вазирлигининг тақдимномасига кўра берилади.

 

Лицензия ёки рухсатнома олиш учун қуйидаги қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши керак:

  • АГТКШ орқали сотиладиган сиқилган газ сарфи ҳисобини бевосита газ тарқатиш устунларидаги маълумотларни реал вақт режимида юритиш имконини берувчи Давлат ахборот тизимиларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор "UZINFOCOM" МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган тизим ўрнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
  • Энергетика вазирлигининг АГТКШ орқали сиқилган газ сотиш бўйича янги лицензия олиш  Вазирлар Маҳкамаси билан келишувини тасдиқловчи тақдимномаси.

 

Амалдаги лицензиатлар учун "UZINFOCOM" автоматлаштирилган тизимларига уланиш талаби 2025 йил 1 январдан бошлаб мажбурий ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 11 июлдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова