Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак поставить точку в вопросе учета напитков, использованных предприятиями Horeca Чек-лист: что важно не забыть сделать, когда у предприятия меняется руководитель Основные изменения в НСБУ № 5 «Основные средства» с 2025 года Специфика геологоразведочного производства

Солиқ қарздорлигини ҳисобдан чиқариладиган ҳолатлар рўйхати кенгайтирилмоқда

25.07.2024

Читать на русском языке

Солиқ қўмитасининг “Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди (17.07.2024 й. АВдаги рўйхат рақами 3256-1).

 

Жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини тамомлаш тўғрисидаги суд ажрими солиқ қарзини ундирилиши умидсиз деб эътироф этиш учун асос бўлади. Бундан қуйидаги ҳолатлар мустасно: 

– суд ажримида мажбуриятлардан озод этиш қоидаси қўлланилмаслиги кўрсатилган ҳолатлар;

–  тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш тамомланганидан кейин суд томонидан қарздор жисмоний шахсни мажбуриятлардан озод этиш ҳақидаги қоида қўлланилмаслиги тўғрисида ажрим чиқарилган ҳолатлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.07.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев