Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как уплатить налог с доходов нерезидента при уступке права требования Как уплатить налоги, если использовали транспорт нерезидента для оказания услуг Как учитывать оперативную аренду основных средств – Buxgalter Pro Как выбрать онлайн-ККТ и зарегистрировать ее в налоговой – Buxgalter Pro

Операция ва реанимация хоналаридаги видеоёзувларни бир йил сақлаш талаби жорий этилмоқда

26.07.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМҚ-444-сонли қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Марказнинг асосий вазифалари белгиланмоқда:

  • тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялашни таъминлаш;
  • тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялашда илғор халқаро тажрибага асосланган талабларни ишлаб чиқиш;
  • лицензиатларнинг лицензия талаб ва шартлари назоратини амалга ошириш;
  • “хавфсиз тиббиёт” стандартларини жорий қилиш ва бошқалар.

 

Шунингдек, 2025 йил 1 январдан тиббий фаолиятни амалга ошириш учун янги лицензия талаблари жорий қилинмоқда:

  • стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотида операция бўлими ташкил этилганда қуйидаги ходимлар бўлиши лозим:

○ ихтисослиги бўйича камида биринчи малака тоифага эта бўлган операция қилувчи хирург хамда анестезиолог-реаниматолог;

○ хирургия ихтисослиги бўйича малака тоифага эга бўлган ассистент врач;

○ камида биринчи малакавий тоифага эга бўлган анестезиология-реаниматология ҳамда операция хонаси хамшираси. 

  • операция ва жонлантириш (реанимация) хоналарига овоз ва видео ёзиб олиш имконияти мавжуд камералар ўрнатилган бўлиши, мазкур ёзувлар камида бир йил давомида лицензиатда сақланиши ҳамда видеоёзувдаги ахборотнинг ошкор этилишига йўл кўйилмайдиган (қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) шифокор сирининг ҳимоя қилиниши имкониятини яратиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.07.2024 йилдан кучга кирди.

 

Cобир Нурбердиев