Президент томонидан 23.07.2024 йилдаги “Республикада ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-105-сонли Фармон имзоланди.
Овчилик хўжаликларини ташкил этиш учун ерлар 49 йилга ижарага берилади
2024 йил 1 сентябрдан:
- ов қилиш фақат овчилик хўжаликлари ҳудудида амалга оширилади ва овчилик хўжаликлари ҳудудидан ташқарида ов қилишни амалга ошириш тақиқланади (табиий сув оқимларида, шунингдек каналларда ва коллектор-дренаж тармоқларида умумий фойдаланиш тартибида жисмоний шахслар томонидан балиқ тутиш, ёввойи ҳайвонларнинг сонини тартибга солиш мақсадида ов қилиш ҳамда Экология вазирлиги томонидан белгиланган тартибга асосан эркин ов қилиш ҳудудларида ов қилиш бундан мустасно);
- овчилик хўжаликларини ташкил этиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар ҳамда ўрмон фонди ерларидан 10 гектаргача ер участкаси овчилик базалари ва 100 гектаргача ер участкаси питомниклар барпо этиш учун битта лот сифатида инвестиция ва шартномавий мажбуриятларни белгилаган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларга электрон онлайн-аукцион орқали 49 йил муддатга куйидаги босқичларда ижара ҳуқуқи асосида ажратилади:
- биринчи босқичда – 10 йилга;
- инвестиция ва шартномавий мажбуриятларни бажариш натижаларига кўра:
- иккинчи босқичда – 10 йилга;
- учинчи босқичда – 29 йилга.
2024 йил 1 сентябргача юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзига тегишли ер участкаларида овчилик базалари ва питомниклар ташкил этилган тақдирда, овчилик хўжалигини юритиш учун ушбу ер участкасига туташ ҳудуддаги ов қилиш жойлари Экология вазирлиги билан тўғридан-тўғри тузиладиган ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартномага асосан 49 йил муддатга бириктириб берилади.
Ўлжа ови ташкил этилганда ов мавсумидан қатъи назар ҳафтанинг барча кунларида ов қилишга рухсат берилади.
Овчилик гувоҳномасини олишнинг янги тартиби:
2024 йил 1 октябрдан:
- овчилик гувоҳномасини олишга номзодлар махсус курсларда ўқитилади;
- овчилик гувоҳномаси муомалага лаёқатли, 18 ёшга тўлган, ўқув курсларини тугатган ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган жисмоний шахсларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 2 йил муддатга берилади;
- овчилик гувоҳномаси берилганлиги тўғрисидаги маълумот жисмоний шахсларнинг паспорти ёки
ID-картаси маълумотларига интеграция қилинади; - овчилик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш учун ўқув курсларида қайта ўқиш талаб этилмайди;
- овчилик гувоҳномасини расмийлаштирганлик учун тўлов базавий ҳисоблаш микдорининг 2 баравари миқдорида, нафақадаги ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида белгиланади.
Имтиёзлар борми?
Овланган ўлжалардан ҳамда табиат инъом этган маҳсулотлардан ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳунармандлар "Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри"га киритилади ва уларга қуйидаги ҳужжатлар билан белгиланган имтиёзлар қўлланилади:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.06.2023 йилдаги "Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-91-сонли Фармон;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.11.2019 йилдаги "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4539-сонли Қарор;
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш жойларини, кичик сафари парклар ва ов туризмини ташкил қилган овчилик хўжаликлари ушбу фаолият йўналишларини ташкил қилгандан бошлаб 3 йил муддат мобайнида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ушбу солиқлар бўйича белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50% камайтирилган солиқ ставкалари бўйича, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқни 1% миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.07.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев