Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Тадбиркорларнинг рентабеллик даражасига қўйиладиган талаблар юмшатилди

06.08.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2024 йилдаги 467-сон қарори билан  "Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 2024 йил 30 январдаги 55-cон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Хусусан, ҳужжат билан хўжалик юритувчи субъектларнинг EBITDA асосидаги рентабеллик даражасини аниқлашлга қўйиладиган талаблар юмшатилмоқда. Бунда агар EBITDA бўйича рентабеллик даражаси хўжалик юритувчи субъект фаолият юритаётган соҳа бўйича ўртача кўрсаткичдан:

- 20% ва ундан юқори бўлса - 10 балл;

- 15-20% - 8 балл;

- 10-15% - 6 балл;

- 5-10% - 4 балл;

- 5% - 2 балл берилади.

 

Бундан ташқари ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилади:

● "Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги" электрон платформаси билан интеграциялаш учун ахборот тизимлари мазмунини қайта кўриб чиқиш;

● электрон ҳисоб-фактураларнинг ҳолатини баҳолаш жараёнини қонунчиликда белгиланган муддатларда якунлаш;

● ҚҚС ва фойда солиғи тўловчилари учун алоҳида Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича, шунингдек айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари учун алоҳида туманлар (шаҳарлар) бўйича рўйхатдан ўтган жойига қараб ўртача кўрсаткичларни ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинди ва 02.08.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова