Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожно ли применить льготу по НДФЛ к доходам иностранца Как льгота по НДФЛ влияет на отчисления на ИНПС

Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан қандай фойдаланилади

06.08.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2024 йилдаги 466-сон қарори билан Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Президентнинг 01.05.2024 йилдаги ПФ-71-сонли Фармонига мувофиқ, Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузуридаги Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, шунингдек уюшмаларнинг (14.03.2024 й. ПҚ-126-сон қарорга илова рўйхат бўйича) Давлат бюджети маблағлари, божхона божлари, йиғимлари ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобидан шакллантириладиган маблағлари Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилди.

 

Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда қуйидагилар белгиланган:

● жамғарма фаолиятини бошқариш ва жамғармаларни шакллантириш тартиби;

● тўловларни амалга ошириш учун зарур ҳужжатлар, уларни расмийлаштириш тартиби;

● жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот бериш, назорат қилиш ва маблағлардан мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик тартиби.

 

Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган асосий йўналишлар:

● тадбиркорларга ишлаб чиқариш, экспорт ва брендлар учун грантлар ва субсидиялар бериш, мутахассисларни жалб қилиш, кўргазмаларда иштирок этиш, маҳаллий брендларнинг ички ва ташқи бозорлардаги сотувини ривожлантириш;

● халқаро стандартларни жорий этиш, хорижий бозорлар талабларини ҳисобга олган ҳолда тайёр маҳсулотларни сертификатлаш фаолиятини молиялаштириш;

● халқаро кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш, миллий брендларни яратиш ва тарғиб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин 10 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;

● илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;

● кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шу жумладан хорижий ўқув юртлари ва ташкилотларда стажировка ва малака оширишни ташкил этиш ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинди ва 02.08.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова