Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожно ли применить льготу по НДФЛ к доходам иностранца Как льгота по НДФЛ влияет на отчисления на ИНПС

Ўзбекистонда факторинг ташкилотлари ташкил этилади

15.08.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 12.08.2024 йилдаги "Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-109-сонли Фармони қабул қилинди.

 

Марказий банк таклифига биноан пул талабномасини бошқа шахсга ўтказиш йўли билан молиялаштириш фаолиятини амалга оширувчи факторинг ташкилотлари ташкил этилади. Уларнинг фаолияти Марказий банкда нобанк кредит ташкилоти сифатида реестрда ҳисобга олиш рўйхатидан ўтгандан сўнг амалга оширилади.

 

2025 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади:

● агар мижознинг контрагенти норезидент бўлса, чет эл валютасида факторинг операцияларини амалга ошириш;

● кредит ташкилотларига факторинг шартномалари бўйича сотиб олинган пул талабномаларини қайта сотиш (рефакторинг).

 

Пул талабномасини бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш бўйича жавобгарлик бекор қилинади. Ўтказилган ҳуқуқлар бўйича талабларнинг устуворлигини таъминлаш учун пул талабномасини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги хабарномалар гаров реестрида рўйхатдан ўтказилади.

 

Шу билан бирга, қарздорнинг розилигисиз пул мажбуриятининг валютасини ва тўлов мамлакатини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

 

Факторинг хизматларининг электрон платформаси ишга туширилади. У қуйидагилар учун мўлжалланган:

● тадбиркорлик субъектлари томонидан факторинг хизматларидан фойдаланиш учун пул талабномалари тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатларни киритиш; 

● пул талабномаларининг асоси бўлган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текшириш, шунингдек, қарздорлар ҳақида маълумот тўплаш ва уни реал вақт режимида таҳлил қилишни таъминлаш орқали молиялаштириш жараёнини автоматлаштириш; 

● кредит ташкилотлари томонидан етказиб бериш занжири иштирокчиларига факторинг хизматларини кўрсатиш учун қулай, тезкор ва хавфсиз технологик инфратузилмани тақдим этиш.

 

Факторинг платформаси "Электрон ҳукумат" тизими орқали электрон ҳисоб-фактуралар маълумотлар базаси, электрон товар-транспорт юк хатлари тизими ва солиқ тўловчиларнинг электрон маълумотлар базаси, шунингдек, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими билан интеграция қилинади.

 

Факторинг хизматларини оммалаштириш ва ривожлантириш учун Миллий факторинг ассоциацияси ташкил этилади.

 

Ҳужжат билан факторинг хизматлари бозорини ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланди, унда қуйидагилар назарда тутилган:

● факторинг хизматлари соҳасида билим ва касбий кўникмаларни ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш;

● тадбиркорлик субъектлари ва кредит ташкилотлари учун факторинг бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;

● халқаро факторинг операцияларини ТСОЯЭАТ тизимида рўйхатдан ўтказиш бўйича қўлланмалар ишлаб чиқиш, хорижий банклар ва факторинг компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

 

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 14 августдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова