Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда могут оштрафовать за несвоевременную разноску информации в ЕЭИСВО Нужно ли учитывать премии при расчете отпускных Пример заполнения Расчета НДФЛ и социального налога – Buxgalter Pro

Сув мототранспорт воситалари учун максимал тезлик белгиланди

09.09.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 сентябрдаги “Сув ҳавзаларида моторли (ички ёнув двигателли) ва электромоторли сув транспорти воситаларидан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 540-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат сув ҳавзаларида туризм хизматларини жадал ривожлантириш, шунингдек, фуқаролар ҳаёти, соғлиги ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сув ресурслари ифлосланишининг олдини олиш ва улардан оқилона фойдаланишни йўлга қўйишга қаратилган.

 

2025 йил 1 майдан бошлаб тезликни автоматик пасайтириш ускунаси билан жиҳозланган, GPS ускунаси ўрнатилган ҳамда миллий GPS мониторинг ва навигация тизимига уланган сув транспорти воситаларидан (ички ёнув двигателли) фойдаланишга рухсат этилади. 

 

Сув транспортининг рухсат этилган ҳаракатланиш максимал тезлиги 40 км/соат, кемалар тўхташ жойлари ҳамда аҳоли турар жойлари чегараларида – 20 км/соат, пляжлар ва аҳолининг оммавий дам олиш жойлари чегараларида эса – 5 км/соатни ташкил этади.

 

2025 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар томонидан сув транспортидан (бундан электромоторли сув транспорти воситалари мустасно) фойдаланиш натижасида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун қуйидаги миқдорларда йиллик компенсация тўловлари ундирилади:

  • моторли қайиқлар ва гидроцикллар учун –БҲМнинг 10 баравари;
  • катер учун – БҲМнинг 15 баравари;
  • яхталар учун – БҲМнинг 25 баравари;

 

Моторли (ички ёнув двигателли) сув транспорти воситалари (шу жумладан фойдаланишда бўлган) компенсация тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганидан сўнг йиллик техник кўриқдан ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 6 сентябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Курс валют

2024-09-18
  • USD:12732.56 (+0.00) сум
  • EUR:14181.53 (+0.00) сум
  • RUB:139.37 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах

2024, 17 сентября№ 38