Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак провести тренинг по продвижению товаров поставщика Как отразить поступление активов при присоединении предприятия или безвозмездной передаче имущества За что штрафует Узэнергоинспекция Как рассчитать НДФЛ с учетом льгот

Таълим кредити кимларга берилади

19.09.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 579-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ҳамда ўқувчиларига таълим кредити ажратиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.

 

Президентнинг 2024 йил 27 майдаги ПФ-82-сон Фармонига мувофиқ Ҳукуматнинг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

  • олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредитини фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратиш;
  • олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида таълим кредитини ажратиш (бундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилаларнинг фарзандлари мустасно).

 

Шунингдек, қуйидагиларга таълим кредити ажратилиши белгиланди:

  • олий таълим ташкилотлари талабалари учун – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг “Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш” (kontrakt.edu.uz) ва “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (НEMIS) ахборот тизимларида талабалар тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда;
  • профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг “Профессионал таълим жараёнларини бошқариш” (prof.edu.uz) ахборот тизимида ўқувчилар тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда.

 

Ўзгартиришлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августдаги “Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 527-сон қарорига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 июндаги “Тошкент шаҳрида Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 389-сон қарорига киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 17 сентябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова