Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже автомобиля физлицу В течение скольких лет можно переносить убыток прошлых лет при расчете налога на прибыльКак рассчитать акцизный налог Как взыскать с работника материальный ущерб

2025 йилда 1 млн нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилади

25.09.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 23.09.2024 йилдаги «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида»ги ПФ-143-сонли Фармон имзоланди

 

2024 йилнинг қолган даврида 500 минг, 2025 йилда 1 млн нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш давлат сиёсатининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланмоқда.

 

«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури амалга оширилади. Дастур 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи «Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият» тамойили асосида амалга оширилади:

  • ҳар бир маҳаллага етакчи тадбиркорларни жалб қилиш, томорқадан самарали фойдаланиш, , қўшимча 50 минг гектар экин майдонларини камбағал оилаларга ижарага бериш;
  • 2024-2025 йилларда камбағал оилалар фарзандларининг мактабгача таълим билан қамров даражасини 80 фоизга етказиш, оиланинг камида битта фарзандини хорижий тилларга, касб-ҳунарга ёки мутахассисликка ўқитиш, битта фарзанди, хусусан, қиз фарзандининг олий маълумотга эга бўлиши учун шароит яратиш, болаларни компьютер саводхонлигига ўргатиш, IT-курсларда ўқиши учун шароит яратиш;
  • камбағал оилаларнинг ҳар бир аъзоси бир йилда бир марта тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиши, уларнинг ўз соғлиғи учун масъулиятини ошириши (кундалик турмуш тарзи ва овқатланишда зарарли одатлардан воз кечиши), ҳар бир фарзанди спорт тўгаракларига қатнашиши учун имкониятлар яратиш, оиланинг тиббий хизматларга ўз ҳисобидан сарфлайдиган харажатларини икки баробар қисқартириш;
  • ижтимоий хизматлардан фойдаланиш - ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга кундузги қатнов асосида қараб туриш, болаларни тарбиялаш ва кундузги парваришлаш хизматларини йўлга қўйиш;
  • яшаш шароитларини яхшилаш - ипотека тизимидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, маҳаллаларда экологик тоза материаллар ва технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий "яшил" тураржойларни қуриш ёки реконструкция қилиш, тоза ичимлик сувни етказиш, хонадонларда энергия тежовчи инновацион ёритиш, иситиш ва иссиқсув таъминоти ҳамда чиқиндиларни қайта ишлаш тизимларини жорий этиш;
  • давлат томонидан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш - томорқаларни суғориш суви, маҳаллани электр энергияси ва интернет билан узлуксиз таъминлаш ҳамда унинг туман маркази билан транспорт жиҳатидан боғланганлигини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш;
  • давлат органлари ходимлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш.

 

2024 йил 1 декабрдан бошлаб "маҳалла еттилиги" томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш натижасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Камбағал оилалар реестри шакллантирилади.

 

2025 йил 1 январдан бошлаб:

  • кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олаётган оилаларнинг расмий банд бўлмаган аъзолари ишга жойлашганда, ўзини ўзи банд қилганда ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганда ушбу нафақа ва моддий ёрдамни уларнинг муддати тугагунга қадар, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўлаш давом эттирилади;
  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам микдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда ишга жойлашган Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ 3 йил давомида 1% ставкада тўланади;
  • камбағал оилаларга кўмак чоралари ижтимоий шартнома асосида меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш (экин экиш), оила аъзолари, шу жумладан, фарзандларининг билим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши ҳамда соғлиғини назоратга олиши, уй-жойини озода тутиши каби шартлар инобатга олинган ҳолда кўрсатилади. Бунда ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда, ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатиш тўхтатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.06.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев