Президентнинг 14.10.2024 йилдаги ПФ-156-сон Фармони билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ҳужжат ташқи савдо операцияларида муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ҳисоб-китоб қилишни янада такомиллаштириш, активларни репатриация қилиш бўйича муносабатларни тартибга солиш, шунингдек, божхона тўловларини ўз вақтида тўламаслик тартибини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинди.
Хусусан, ўзгартириш ва қўшимчалар божхона тўловларини кечиктириш муддатларини унификация қилиш ва ушбу муддатларни 120 кундан ошмайдиган қилиб белгилашни назарда тутади. Тегишли ўзгариш Президентнинг 12.06.2023 йилдаги ПФ-93-сон Фармонига киритилди.
Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги техникаси, уни ишлаб чиқариш учун материаллар ва бутловчи қисмларни импорт қилишда ҚҚСни тўлашни кечиктириш 120 кунгача қисқартирилади (Президентнинг 01.02.2021 й. ПҚ-4969-сон қарорида 270 кун назарда тутилган эди).
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.10.2024 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова