Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли при инвентаризации обнаружены неучтенные ОС Должен ли продавец выставлять «минусовый» ЭСФ, если дает скидку по итогам месяца Как общепиту, туроператорам и гостиницам вернуть часть уплаченного в бюджет НДС

Қишлок хўжалигида сув олиш лимитлари халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланади

25.10.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 22.10.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-981-сонли Қонун имзоланди.

 

Ўзгартиришларга кўра, фермер ва дехқон хўжаликлари ҳамда бошқа сув истеъмолчиларининг қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув олиш лимитлари тегишинча Қорақалпоғистон Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, шунингдек Қорақалпоғистон Қишлок хўжалиги вазирлиги ва ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланади.

 

Шунингдек, Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлар негизида ташкил этилган «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаларининг вазифалари ва ваколатлари белгиланди.

 

Бундан ташқари, тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб берилишини таъминлаш бўйича фермер хўжаликларининг мажбурияти ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.10.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев