Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак учитывать природный газ, если райгаз не выставляет ЭСФ Как рассчитать НДФЛ, если арендная плата меньше минимальной ставки аренды Как отражать в бухучете и налоговой отчетности выплаты работникам на лечение – Buxgalter Pro

Жисмоний шахсларга қайси ёввойи ҳайвонларни сақлаш мумкин эмас

11.11.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.2024 йилдаги "Ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМҚ-736-сон қарори қабул қилинди.

 

"Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуннинг 43-моддасига мувофиқ жисмоний шахсларга ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки асирликда сақлаш тақиқланган ёввойи ҳайвонлар Рўйхати, шунингдек юридик шахслар томонидан ушбу рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартиби тасдиқланди.

 

2025 йил 1 январдан:

  • жисмоний шахсларнинг Рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш жойларида ёки асирликда сақлаши;
  • давлат ва кўчма цирклар (шапито)да ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва уларни цирк томошалари учун фойдаланиш тақиқланади.

 

Рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг рухсатномалари асосида белгиланган тартибда юридик шахслар томонидан ташкил этилган ҳайвонот боғлари ва (ёки) питомниклар (террариум, океанариум, серпентарий ва ҳ.к.)да сақланиши мумкин.

 

Бунда Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ва заҳарли ҳайвонлар қонунчиликка мувофиқ махсус питомникларда сақланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 6 ноябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова