Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда

15.11.2024

Читать на русском языке

Президент "Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунни (14.11.2024 й. ЎРҚ-996-сон) имзолади. Қонун 6 ойдан сўнг кучга киради.

 

Болаларга нисбатан содир этилаётган зўравонлик ҳолатлари кўпайиши муносабати билан Қонун билан болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини олдини олиш ва ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда.

 

Зўравонликнинг барча шакллари, жумладан жисмоний, жинсий, руҳий, ғамхўрлик қилмаслик, эксплуатация ва қўрқитиш (буллинг) тақиқланган ва қонун билан таъқиб қилинади.

 

Хусусан, зўравонликдан жабрланган шахс тегишли ваколатли органларга ёки судга мурожаат қилиши, махсус марказларда, шунингдек бепул телефон линияси орқали бепул ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиши мумкинлиги белгиланмоқда.

 

Қонун билан биринчи марта зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордерини бериш механизми жорий этилмоқда. У ички ишлар органлари томонидан 30 кунгача муддатга берилади ва зўравонлик қурбонига ёки унинг қонуний вакилига топширилади. Агар таҳдид ҳали бартараф этилмаган бўлса, ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати жиноят ишлари бўйича суд томонидан бир йилгача узайтирилиши мумкин.

 

Қонунда жабрланувчига етказилган моддий зарар ва маънавий зиённи қоплашни талаб қилиш ҳуқуқи акс эттирилган.

 

Шунингдек, ҳужжатда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ушбу йўналишда бевосита фаолият юритувчи давлат органлари ва ташкилотлар ҳамда уларнинг ваколатлари белгиланган.

 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига (ваколатли давлат органи) зўравонлик қурбони бўлган болаларни, шунингдек уларга нисбатан зўравонлик қўлланилиши хавфи остида турган болаларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва зарур ҳолларда зўравонликнинг олдини олиш бўйича якка тартибдаги чораларни кўриш вазифалари юкланади.

 

Шу билан бирга, ота-оналарнинг масъулияти оширилмоқда. Хусусан, ота-оналар болалар ҳаёти ва соғлиғини асраши, улар ҳақида ғамхўрлик қилиши ва зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиши керак, тарбия жараёнида болаларни жисмоний жазолаш тақиқланади.

 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мамлакатнинг бутун ҳудудида кечаю-кундуз бепул телефон тармоғини (ишонч телефони) таъминлайди. Бунда ишонч телефони махфийлик сақланган ҳолда фаолият юритади. Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллардан ташқари, ишонч телефони орқали олинган маълумотларни ошкор қилишга йўл қўйилмайди.

 

Ҳужжат қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинди ва 15.05.2025 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова