Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли оформлять акт закупки в электронной форме Какой первичный документ составить, если счет-фактура «опаздывает» Как составлять отчет о финансовых результатах по НСБУ

«Ватандош» картаси эгалари Ўзбекистонга визасиз келадилар

25.11.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 20.11. 2024 йилдаги  «Юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этишга интилаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-397-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • «Ватандош» гувоҳномаси ва «Ватандош» картасини расмийлаштириш, бериш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • «Ватандош» гувоҳномасини бериш ва бекор қилиш масалаларини кўриб чиқиш комиссияси тўғрисидаги низом.

 

«Ватандош» гувоҳномаси – хорижда истиқомат қилаётган, мамлакатимизнинг бошқа давлатлар билан иқтисодий ва ижтимоий алоқаларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган, республикада хайрия (ҳомийлик) фаолиятини амалга оширган ватандошларни рағбатлантириш шакли бўлган ҳужжат. У «Ватандош» картасини олиш учун асос бўлади.

 

«Ватандош» гувоҳномаси ва «Ватандош» картаси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш учун асос бўлмайди.

 

«Ватандош» картаси – гувоҳнома асосида 5 йил муддатга бериладиган ва Ўзбекистон ҳудудида белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган ID-карта шаклидаги ҳужжат.

 

«Ватандош» картаси эгаси бўлган ватандошларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

  • Ўзбекистонга визасиз кириш ва чиқиш;
  • мамлакат ҳудудида кўчмас мулк харид қилишда яшаш гувоҳномаси талаби қўлланилмаслиги;
  • чет эл фуқаросига бериладиган меҳнат фаолияти ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларсиз меҳнат фаолиятини амалга ошириш;
  • Ўзбекистон фуқаролари учун белгиланган шартларда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш. 

 

«Ватандош» карта эгаларининг оила аъзоларига (ота-онаси, турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари) қуйидаги имтиёзлар берилади:

  • давлат божи ундирилмасдан кўп марталик виза олиш ҳамда виза муддатини узайтиришда Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетиш зарурати бўлмаган ҳолда унинг амал қилиш муддатини чекланмаган муддатга узайтириш имконияти;
  • Ўзбекистон фуқаролари учун назарда тутилган шартларда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш;
  • давлат божи ундирилмасдан ички ишлар органларида вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш ва рўйхатни узайтириш.

 

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.11. 2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова