Вазирлар Махкамасининг 27.11. 2024 йилдаги 791-сон қарори билан йирик бозорларда жамоат тартибини саклаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.
Йирик бозорларда жамоат тартибини саклаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Унда қуйидагилар белгиланган:
- йирик бозорларда жамоат тартибини саклаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чораларини ташкил этиш тартиби;
- видео кузатув камералари, сигнализация тизимлари, ёнғин сигнализацияси, тез ёрдам чақириш тугмачалари ва овозли хабарнома воситалари каби хавфсизлик воситалари билан йирик бозорларни жиҳозлаш талаблари;
- жамоат тартибини ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича бўлимлар (идоравий хизматлар) ходимларининг (ҳарбий хизматчиларнинг) ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- объект маъмурияти, сотувчилар ва объектга келувчи шахсларнинг жамоат тартибини саклаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
Ҳужжатда Ўзбекистон ҳудудидаги йирик бозорларнинг тасдиқланган рўйхати ҳам келтирилган.
Йирик бозор – Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимиятлари томонидан белгиланадиган жойларда доимий ёки вақтинча фаолият юритувчи 300 ва ундан кўп доимий савдо нуқталари ва дўконлари бўлган мол-мулк мажмуаси.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 01.03. 2025 йилдан кучга киради.
Лола Абдуазимова