Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влечет размещение рекламы в Инстаграме Как рассчитать среднемесячную зарплату бухгалтера-совместителя Внимание! До конца года проверьте штатное расписание и изменения по зарплате Как рассчитать и уплатить налог на воду по итогам года

"Яшил" иқтисодиётга ўтишда шаффофлик қандай таъминланади

04.12.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2024 йилдаги ВМҚ-800-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида "Яшил" иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш концепцияси тасдиқланди.

 

Президентнинг 05.06.2024 йилдаги ПҚ-213-сон қарорига мувофиқ мазкур ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасида "яшил" иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш концепцияси тасдиқланди, у қуйидагиларни назарда тутади:

  • "яшил" иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш асослари;
  • миллий шаффофлик тизимининг мақсадлари ва тамойиллари;
  • миллий шаффофлик тизимини жорий этиш бўйича институционал ва ташкилий чоралар;
  • миллий шаффофлик тизимида маълумотлар билан очиқ алмашиш ва ресурсларни тақдим этиш.

 

Уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги иссиқхона газлари чиқиндилари ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ халқаро стандартларни қабул қилиши керак.

 

Шунингдек, илғор тажриба, халқаро стандартлар ва халқаро миқёсда ўзаро тан олиш тизими тамойиллари асосида миллий шаффофлик тизимининг мустақил верификаторларини аккредитация қилиш тартиби тасдиқланади.

 

Миллий шаффофлик тизимининг асосий тамойиллари:

  • қонунийлик;
  • мониторинг ва ҳисоботнинг тўлиқлиги, шаффофлиги ва аниқлиги;
  • мониторингнинг узлуксизлиги, текшириш имконияти ва тўлиқлиги;
  • верификациянинг ишончлилиги ва мустақиллиги.

 

Миллий шаффофлик тизими доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Миллий шаффофлик тизимининг миллий органи ҳисобланади ва қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  • 2025 йилдан бошлаб ҳар 5 йилда Париж битими доирасида иқтисодий ва ижтимоий таъсирни баҳолаш асосида иқлим ўзгаришининг оқибатларини камайтириш бўйича миллий мажбуриятларни белгилаш;
  • MRV (мониторинг, ҳисобот бериш ва текширув) тизими талабларига мувофиқ тақдим этилган маълумотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ва сифатини назорат қилиш;
  • иқтисодиёт тармоқларида иссиқхона газлари чиқиндиларини қисқартиришни мувофиқлаштириш ва тартибга солиш;
  • иссиқхона газлари чиқиндиларини қисқартиришнинг миллий реестрини жорий этиш, иссиқхона газларини қисқартиришни миллий ва халқаро даражада амалга оширишни мувофиқлаштириш, биринчи навбатда миллий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда халқаро мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш.

 

Шу билан бирга БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси доирасида иссиқхона газлари инвентаризацияси бўйича Миллий ҳисобот ишлаб чиқилади. Экология вазирлиги шунингдек, табиий ҳудудларни бошқариш ва муҳофаза қилиш, ўрмон фондини кенгайтириш, иссиқхона газларининг ютилиши тўғрисидаги маълумотларни тўплаш билан шуғулланади.

 

Иссиқхона газлари чиқиндилари инвентаризацияси натижалари бўйича тўпланган ва қайта ишланган маълумотлар "Яшил иқтисодиёт" онлайн-платформасида жойлаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.12.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова