Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влечет проведение корпоративного мероприятия Как учитывать продукты (сырье) и товары в общественном питании Какие документы нужны для выплаты дивидендов физическому лицу

Ижро этувчи ҳокимият органларининг функциялари очиқ реестрга киритилади

05.12.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.2024 йилдаги “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларининг очиқ реестрини юритиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМҚ-796-сон қарори қабул қилинди.

 

Реестрни юритишнинг асосий мақсади республика ижро этувчи ҳокимият органларининг функцияларини тизимлаштириш, мониторинг қилиш ва улар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона очиқ электрон ахборот базасини шакллантириш, шунингдек, уларнинг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини ошириш бўйича таъсирчан чораларни белгилаш ҳисобланади.

 

Ҳужжат билан Республика ижро этувчи ҳокимият органлари функциялари очиқ реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди, у қуйидагиларни тартибга солади:

  • республика ижро этувчи ҳокимият органларининг функциялари тўғрисидаги маълумотларни очиқ реестрга киритиш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, ундан маълумотларни ўчириш;
  • реестрга киритилиши лозим бўлган ижро этувчи ҳокимият органларининг функциялари тўғрисидаги ахборот манбалари ва турлари;
  • ижро этувчи ҳокимият функциялари паспортини шакллантириш;
  • ваколатли орган ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

 

Реестр Адлия вазирлиги томонидан "Давлат функциялари" автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимида шакллантирилади ва юритилади. Низом талаблари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларининг очиқ реестрини юритишга ҳам татбиқ этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.12.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова