Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие проблемы возникли с отправкой отчетов по кодам 29 и 137 и как можно было бы их решить Как подготовиться к ежегодной инвентаризации ТМЦ Все документы по инвентаризации ТМЦ – в Buxgalter Pro Кто и по каким объектам уплачивает налог на имущество юридических лиц

Ахборот хизматлари раҳбарлари аттестациядан проактив шаклда ўтказилади

06.12.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2024 йилдаги «Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш ҳамда Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 08.06.2022 йилдаги 317-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги 809-сон қарори қабул қилинди.

 

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини тегишли равишда ҳар уч йилда бир маротаба аттестациядан ўтказади. Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини улар ишлаётган ташкилот томонидан бошқа турдаги аттестациялардан ўтказишга йўл қўйилмайди.

 

Биринчи марта лавозимга тайинланган ахборот хизмати раҳбари лавозимда 3 ой ишлаганидан кейин аттестациядан ўтказилади.

 

Аттестациядан ўтиш муддати яқинлашганига қараб АОКА тегишли давлат органи ва ташкилотига аттестацияни ўтказиш санаси ва вақтини кўрсатган ҳолда, аттестация санасидан камида 10 олдин хабарнома юборади.

 

Хабарномани олган давлат органи ва ташкилоти 10 кун ичида ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиш учун ваколатли органга электрон шаклда сўровнома юборади ва талабгорни аттестацияда иштирок этишини таъминлайди.

 

АОКА зарур маълумотларни “Рақамли ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олади.

 

Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

 

Атгестация 5-10 та саволдан ва амалий синовлардан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади. Аттестация жараёни видеотасвирга туширилади.

 

Тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 65% ва ундан юқори балл олган шахс аттестациядан ўтган ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.12.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев