Вазирлар Маҳкамасининг 06.12.2024 йилдаги “Давлат театрлари, театр студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг артист ходимларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ВМҚ-815-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат Президентнинг 21.02.2024 йилдаги «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга ошириш Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-37-сон фармонига мувофиқ қабул қилинди.
Низом қуйидагиларни белгилайди:
- театр, цирк ва концерт-томоша муассасаларида малака тоифалари билан лавозимларни бериш тартиби;
- малака тоифаларини бериш мезонлари, тартиби ва муддатлари;
- тоифани пасайтириш ёки бекор қилиш асослари;
- малака тоифаларини бериш билан боғлиқ шикоятларни кўриб чиқиш тартиби.
Малака тоифаси йилда бир марта белгиланади ва Бадиий кенгаш хулосаси асосида муассаса директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Малака бериш қуйидаги баҳолаш мезонларига асосланади:
- ижодий қобилиятлар;
- иш стажи;
- турли концертлар ва спектаклларда иштирок этиш сифати ва сони;
- жамоат ишлари ҳамда маънавий-маърифий ва ижодий йиғилишлардаги фаоллик.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.12.2024 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова