Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие работы нельзя выполнять по договору аутстаффингаКогда сдаем Отчет по труду (4-mehnat shakli) Конструктор учетной политики на 2025 год: обновлен и готов к работе!

Кўп квартирали уйлар бошқарув органлари электрон реестрга киритилади

27.12.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 853-сон қарори билан кўп   квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестрини юритиш бўйича Маъмурий регламент тасдиқланди.

 

Ҳужжатга кўра, хона эгасининг ноёб рақамидан фойдаланган ҳолда "Менинг уйим" ҳисоб-китоб тизими табиий газ, электр энергияси, иссиқлик ва сув таъминоти, чиқиндиларни олиб чиқиш учун "ягона тўлов" тамойили бўйича коммунал тўловларни киритиш имконини беради.

 

Уч ой ичида мулк эгаларининг шахсий ҳисобварақ рақамлари кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига боғланиш орқали "Менинг уйим" биллинг тизимига тўғридан-тўғри интеграция қилиниши керак.

 

Кўп квартирали уй-жой фондини бошқарув органларининг электрон реестрини юритиш бўйича Маъмурий регламент қуйидаги тартибларни назарда тутади:

  • давлат хизматларини кўрсатиш;
  • кўп квартирали уйни бошқарув органига бириктириш.

 

Давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ариза берувчи ёки бошқарув органи анкета топшириш учун ДХМга шахсан мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

 

Регламентда кўп квартирали уйни бошқарув органига бириктириш учун анкетага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати келтирилган.

 

Давлат хизмати учун тўлов – БҲМнинг 50 фоизини ташкил этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 23.12.2024 йилдан  кучга кирди.

 

                                         Лола Абдуазимова