Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда и как подать уведомление о контролируемых сделках Что предусматривает проект НПА о продовольственной безопасности и пищепромеКакие БРВ, МРОТ, БВИП и МПР применять в расчетах с 1 марта 2025 года

Қандай тўловлар навбатдан ташқари амалга оширилади

17.01.2025

Читать на русском языке

Марказий банк бошқаруви, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қўшма қарори қабул қилинди (15.01.2025 й. АВ рўйхат рақами 2342-12-сон).

 

Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағи очилган банкда 2-сон картотека мавжуд бўлган ҳолларда тўловларни амалга оширилиш навбатига аниқлик киритилмоқда.

 

 

Хусусан, хўжалик юритувчи субъектларнинг коммунал хизматлари (электр энергияси, газ таъминоти) учун тўловлари навбатдан ташқари тартибда уларнинг асосий ҳисобварағига келиб тушган жами тушумлар доирасида амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.01.2025 йил кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев