Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzИностранное производство в Узбекистане: экспорт или внутренняя реализация? Ключевые изменения в законе об ООО: новая редакция 2025 года Как учитывать основные средства на забалансовых счетах – Buxgalter Pro

Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади

30.01.2025

Читать на русском языке

Президент томонидан 28.01.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1022-сон Қонун имзоланди.

 

ЖПКга тергов судьясини ваколатларини белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, тергов судьясининг ваколатлари жумласига:

  • қамоққа олиш ёки уй камоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш;
  • қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш;
  • ушлаб туриш муддатини қирк саккиз соатгача узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш;
  • паспортнинг (ҳаракатланиш хужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш;
  • айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиш; айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш;
  • мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиш;
  • почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш;
  • прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномаларини кўриб чиқиш;
  • тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш;
  • мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш киради.

 

Шунингдек, тергов судьясининг ваколат доирасига киритилган ишларни кўриб чиқиш тартиби белгиланмоқда. 

 

Хусусан, тинтув ўтказиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, прокурор, терговчи ёки суриштирувчи тинтув ўтказиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради ва уни ўтказиш асосларини баён қилади.

 

Прокурор илтимосноманинг асослилигини текшириб, қарорни судга юборади.

 

Тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Мазкур суднинг судьяси йўқлигида ёхуд унинг илтимосномани кўриб чиқишда иштирок этишини истисно этадиган ҳолатлар мавжуд бўлганда - Қорақалпоғистон суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан кўриб чиқилади.

 

Илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан 8 соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.

 

Суд мажлисида прокурор, зарур ҳолларда терговчи, суриштирувчи иштирок этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.01.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев