Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2025 йилдаги «Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларнин ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўгрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ВМҚ-45-сон қарори қабул қилинди.
Низом:
- истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланган юридик шахсларга;
- истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотлари учун техник регламентда назарда тутилган маҳсулотларга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжат:
• алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш;
• сақлаш ва қуйиш;
• сотилишини назорат қилиш;
• акциз маркаларни ҳисоботи тартибини белгилайди.
Алкоголь маҳсулотларини чет элда ишлаб чиқарилган истеъмол этил спирти ҳамда техник этил спиртидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш тақиқланади.
Чет элда ишлаб чиқарилган истеъмол этил спирти мавжудлиги, шунингдек, корхоналар томонидан мазкур спиртдан алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланганда спиртни ва ушбу спиртдан ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларини давлат даромадига ўтказиш бўйича тегишли чоралар кўради.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.05.2025 йилдан кучга киради.
Собир Нурбердиев