Президент томонидан 10.02.2025 йилдаги «Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши курашиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-20-сон Фармон имзоланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ваколатлари кенгаймоқда.
Жумладан, Инспекция томонидан ёқилғи-энергетика ресурсларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, етказиб бериш (тақсимлаш, сотиш) ва истеъмол қилиш фаолияти билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектларда уларнинг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши бўйича ўтказиладиган назорат тадбирлари доирасида сутканинг исталган вақтида ўтказиладиган текширувлар текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида амалга оширилади.
Бунда ушбу текширувларга масъул бўлган ходимлар тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган Текширувларни рўйхатга олиш китобини текширув якунига етиши билан тўлдириши шарт.
Ўзгартиришлар:
- 2023 йил 24 майдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва «рақамли энергоназорат» тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПФ-77-сон Фармонга;
- 2024 йил 14 ноябрдаги «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-184-сон Фармонга;
- 2023 йил 13 февралдаги «Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-54-сон Қарорга киритилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.02.2025 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев