Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда и как подать уведомление о контролируемых сделках Что предусматривает проект НПА о продовольственной безопасности и пищепромеКакие БРВ, МРОТ, БВИП и МПР применять в расчетах с 1 марта 2025 года

Микромолия банклари институти ташкил этилади

13.02.2025

Читать на русском языке

Президент томонидан 11.02.2025 йилдаги «Микромолиялаштириш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1026-сон Қонун имзоланди.

 

Микромолия банклари қуйидагиларни инобатга олган ҳолда ўз фаолиятини амалга оширади:

  • бир жисмоний шахсдан омонатга жалб қилинган пул маблағлари миқдори банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган кафолатланган омонат миқдоридан ошмаслигини;
  • бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори 5 млрд сўмдан ошмаслигини;
  • тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромад олишга йўналтирилган фаолияти учун берилган кредитларнинг кредит портфелидаги улуши 70%дан кам бўлмаслигини;
  • чет эл банкларида вакиллик ҳисобварақлари ва бошқа ҳисобварақлар очиш, чет эл фуқароларининг ва юридик шахсларининг мажбуриятлари бўйича кафолатлар бериш ҳамда мижозларнинг ташқи савдо операциялари бўйича хизматлар кўрсатиш тақиқланганлигини;
  • қарз қимматли қоғозларига инвестициялар банкларнинг ликвидлилигини бошқаришга доир талаблар доирасида фақат Марказий банк томонидан белгиланган юқори ликвидли қарз қимматли қоғозларига қилинишини.

 

Қуйидаги кредит ташкилотлари ўз фаолиятини ўзгартириши мумкин:

  • микромолия ташкилоти микромолия банки фаолиятига;
  • микромолия банки банк фаолиятига;
  • банк – микромолия банки фаолиятига;
  • микромолия банки микромолия ташкилоти фаолиятига.

 

Микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартиришга омонатлар (депозитлар) тўлиқ қайтарилгандан ва (ёки) омонатларга (депозитларга) киритилган пул маблағларини қайтариш бўйича мажбуриятлар бошқа банкка ўтказилганидан кейин йўл қўйилади.

 

Шунингдек «банк» атамасидан ёки мазкур атама кўшиб ясалган сўз бирикмаларидан фақат Банкларнинг давлат реестрига киритилган юридик шахслар томонидан фирма номида ёхуд товар белгисида (хизмат кўрсатиш белгисида) ёки Интернетнинг «UZ» домен зонасида фойдаланилади.

 

Тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар:

  • «Марказий банк тўғрисида»ги;
  • «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги;
  • «Давлат божи тўғрисида»ги;
  • «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги;
  • «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонунларга киритилмоқда.

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 13.02.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев