Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда и как подать уведомление о контролируемых сделках Что предусматривает проект НПА о продовольственной безопасности и пищепромеКакие БРВ, МРОТ, БВИП и МПР применять в расчетах с 1 марта 2025 года

Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилмоқда

14.02.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 10.02.2025 йилдаги "Таҳлилий ва тадқиқотчилик фаолиятини ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-48-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 31.12.2024 йилдаги ПҚ-467-сон қарорига мувофиқ Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

 

У Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузурида алоҳида юридик шахс мақомисиз ташкил этилади.

 

Жамғарма маблағлари Тикланиш ва тараққиёт жамғармасида алоҳида очилган ҳисобрақамларда жамланади ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланган тартибда сарфланади.

 

Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари:

  • Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 25 млн АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик беғараз тўлови;
  • халқаро, хорижий ва маҳаллий ташкилотларнинг грантлари ва ҳомийлик маблағлари;
  • Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштиришдан келадиган даромадлар;
  • қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:

  • Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолияти йўналишлари бўйича тадқиқотлар;
  • таҳлилий материалларни тайёрлаш ва тадқиқотлар ўтказиш учун грантлар;
  • эксперт, тадқиқот ва бошқа хизматларни кўрсатувчи маҳаллий ва хорижий жисмоний ва юридик шахсларга мукофот тўлаш;
  • таҳлил ва тадқиқотлар йўналишида ташкил этилган вақтинчалик лойиҳавий гуруҳларни молиялаштириш;
  • ижтимоий сўровлар ва жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш;
  • таҳлилчилар ва мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш;
  • нашрлар, адабиётлар, маълумотлар базалари ва тадқиқот натижаларини тайёрлаш ва сотиб олиш, шунингдек уларга обуна бўлиш;
  • илмий-тадқиқот соҳасида конференциялар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш бўйича харажатларни тўлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.02.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова