Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz«Черный список по НДС»: проверьте контрагентов Кому продлили ставку социального налога 1% Как составить Расчет налога на прибыль

Наврўз байрамини ўтказишга тайёргарлик бошланди

25.02.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 21.02.2025 йилдаги "2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида" ПҚ-68-сон қарори қабул қилинди.

 

Бу йилги байрамнинг асосий шиори: "Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!" бўлади.

 

Ҳужжат билан Наврўз – 2025 умумхалқ байрамининг ғоявий-бадиий концепцияси ҳамда Ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди.

 

Бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш бўйича ташкилий-амалий, маданий ва маънавий-маърифий тадбирлар дастури тасдиқланади.

 

Бу йил Наврўз байрами муборак Рамазон ойида нишонланишини инобатга олиб, кекса авлод вакиллари, "Меҳрибонлик," "Саховат" ва "Мурувват" уйларида яшаётганлар, ижтимоий дафтарларга киритилган фуқаролар, кўмакка муҳтож барчага алоҳида эътибор қаратилади.

 

Анъанага кўра, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, миллий спорт турлари бўйича мусобақалар, китоб кўргазмалари, арзон нархлардаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари, кўчма савдо шохобчалари, шунингдек, баҳорий таомлар тайёрлаш, уларнинг ярмарка савдоси ва танловларини ташкил этиш режалаштирилган.

 

Пойтахтимиздаги халқ сайиллари алоҳида дастур асосида "Янги Ўзбекистон" мажмуасида бўлиб ўтади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.02.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова