Президент томонидан 24.02.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ПҚ-71-сон Қарор имзоланди.
2025 йил 1 мартдан йил якунига қадар Қуролли Кучларнинг контракт бўйича хизмат қилаётган, амалдаги сарф-харажатлар (коммунал хизматлар ҳақи бундан мустасно) доирасида тураржой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун:
- Тошкентда БҲМнинг 4,8 бараваригача миқдорда;
- Нукус ва вилоятлар марказларида БҲМнинг 3,6 бараваригача миқдорда;
- бошқа шаҳарлар, туман марказлари ва аҳоли пунктларида БҲМнинг 2,4 бараваригача миқдорда ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари белгиланмоқда.
Оила аъзолари уч киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда ҳарбий хизматчиларнинг ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50%га оширилади.
Шунингдек 2025 йил 1 июндан бошлаб қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга тураржой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдорини уй-жой ҳисобланган қийматининг 35% миқдорида белгиланмоқда.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.02.2025 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев