Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при экспорте маркетинговых услуг Сколько дней отдохнем в марте 2025 года Как провести реорганизацию в форме присоединения после 8 мая 2025 года

Хизматлар соҳасига 3 млн киши жалб қилинади

03.03.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 27.02.2025 йилдаги "Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-78-сон қарори қабул қилинди.


Ҳужжат билан 2025 йил учун хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди:

  • хизматлар ҳажмини 15% га ошириш;
  • соҳада 3 миллион кишини даромадли меҳнат билан таъминлаш;
  • 52,2 мингта хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш.

 

Президентнинг 27.01.2022 йилдаги "Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-104-сон қарорида назарда тутилган 1 фоизлик ижтимоий солиқ ставкасининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январга қадар узайтирилди.

 

2025 йилда қуйидагилар режалаштирилган:

  • хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 67,4 триллион сўм миқдорида кредит маблағлари;
  • хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун девелоперлар орқали тадбиркорлик субъектларига нотурар жойларни лизингга беришга 4,5 триллион сўм миқдоридаги маблағлар йўналтирилиши режалаштирилган.

 

Ҳудудларда 2025 йилда қуйидаги 652 та драйвер лойиҳаларни инфратузилма билан таъминлаш учун Давлат бюджетидан 1 триллион сўм йўналтирилади:

  • 72 та соҳил бўйи дам олиш масканлари;
  • 62 та замонавий қиёфадаги истироҳат боғлари;
  • 154 та туну кун фаолият юритадиган туризм ва гастрономик йўналишларга ихтисослашган савдо ва кўнгилочар кўчалар;
  • 364 та йўлбўйи ва бошқа сервис объектларини ташкил этиш.

 

2025 йил 1 июлдан бошлаб хусусий секторга ўтказиладиган давлат хизматлари ва функциялари рўйхати тасдиқланди.

 

2025 йил 1 апрелдан бошлаб солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган корхоналарда ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларида солиққа оид ҳуқуқбузарликлар (рўйхат бўйича) аниқланганда:

  • биринчи марта огоҳлантириш берилади;
  • огоҳлантиришдан сўнг уч кун муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилмагани ёки такроран аниқлангани сайёр солиқ текширувини ўтказишга асос бўлади; сайёр солиқ текшируви фақат қарорга 4-иловада келтирилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича амалга оширилади, шунингдек уни текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширишга рухсат этилади;
  • сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома сайёр солиқ текшируви бўйича қарор қабул қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади.

 

2025 йил 1 майдан бошлаб "Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш" автоматлаштирилган дастури натижаларига асосан солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) ҳолатлари бўйича ўтказиладиган солиқ текширувларига текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъектини хабардор қилиш талаби татбиқ этилмайди.

 

2025 йилда хизматлар соҳасини янада ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.02.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова