Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОсвобождаются ли от НДС техобслуживание и ремонт нежилых помещений и парковочных местКак проверить финансовое положение организации Как рассчитать выходное пособие

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда

03.03.2025

Читать на русском языке

Президент томонидан 25.02.2025 йилдаги «Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1038-сон Қонун имзоланди.

 

Жиноят-процессуал кодексига киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ, бундан буён Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг терговчилари ҳам дастлабки терговни амалга оширади.

 

Департамент терговчилари қуйидаги жиноятлар билан боғлиқ ишлар бўйича дастлабки терговни амалга оширади:

• валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш;

• сохта тўловга қобилиятсизлик;

• тўловга қобилиятсизликни яшириш;

• қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш;

• жуда кўп миқдорда солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш;

• истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жуда кўп миқдорда;

• бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёхуд баданга ўртача оғир ёхуд оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса;

• этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланиши ёки ишлаб чиқарилиши. 

 

Департаментнинг Давлат молиявий назорати инспекцияси:

  • бюджет тўғрисидаги қонунчиликка, бюджет ва смета-штат интизомига риоя этилиши;
  • бюджет тизими бюджетларининг харажатлари ижроси;
  • бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан тўловларни амалга оширишнинг  навбатлилиги, муддатларига риоя этилиши ва тўлиқлилиги;
  • бюджет тизими бюджетлари маблағларининг мақсадли сарфланиши;
  • ривожланиш давлат дастурларини амалга ошириш учун марказлаштирилган манбалардан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши;
  • Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик муассасалари томонидан чет эл валютасидаги маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланилиши;
  • пенсиялар ва нафақалар тўғри тайинланиши, ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши;
  • бюджет субсидиялари, ссудалари ва кредит линияларидан мақсадли фойдаланилиши;
  • Ўзбекистон Республикаси томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлардан (карзлардан) мақсадли фойдаланилиши;
  • инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағларидан максадли фойдаланилиши;
  • давлат харидлари бўйича тендер (танлов) савдоларининг тўғри ўтказилиши устидан давлат молиявий назоратини амалга оширади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.02.2025 йилдан кучга кирди.

 

                                      Собир Нурбердиев