Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Если производитель возмещает дистрибьютору понесенные затраты на гарантийный ремонт Что меняет Указ №УП-67 в налогах, таможенных правилах и сертификации Кто может приобрести или взять в аренду госсобственность по новым правилам (№УП-70) Как вести учет в маркетплейсе Признаки контролируемых сделок

Донорлар учун пул мукофотлари миқдори оширилди

04.03.2025

Читать на русском языке

Қонунга (28.02.2025 й. ЎРҚ-1041-сон) мувофиқ донорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Хусусан, "Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги ва "Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида"ги қонунларга "Ўзбекистон Республикаси фахрий донори" кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар учун бир йўла бериладиган пул мукофоти миқдорини оширишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Мазкур нишон билан тақдирланган шахсларга БҲМнинг 15 баравари миқдорида бир йўла пул мукофоти берилиши белгиланди (илгари бу миқдор БҲМнинг 5 бараварини ташкил этарди).

 

Уларга шаҳар йўловчилар транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш, ўзлари учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳамда санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқи ҳам берилади.

 

Қонун донорларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришнинг қўшимча ҳуқуқий асосларини яратиш орқали қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ривожлантиришга, шунингдек аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантиришга хизмат қилиши таъкидланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.03.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова