Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какой ГТД учесть для определения покупной стоимости импортируемых лекарств Как отчитаться по холодной воде за апрель 2025 года Если возникают сложности с участками сельхозназначения в налоговой отчетности Как производить и учитывать выплаты по возмещению вреда здоровью работника Как рассчитать НДС налоговому агенту при приобретении товаров (услуг) от иностранных лиц

Концертларда жонли ижро қандай рағбатлантирилади

10.04.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.2025 йилдаги «Концерт-томоша фаолиятида жонли ижрони янада рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ВМҚ-207-сон қарори қабул қилинди.

 

«Жонли ижрочилар реестри», шунингдек 2025 йил 1 майдан бошлаб:

  • Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган барча концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади;
  • концерт-томоша тадбирлари рекламаси тегишинча «Жонли ижро», «Фонограммадан фойдаланган ҳолда жонли овоз» ёки «Фонограммали концерт дастури» белгилари кўрсатилиши керак;
  • ижодкорларни давлат мукофотларига тавсия этишда, биринчи навбатда, уларнинг жонли ижродаги маҳорати инобатга олинади.

 

2025 йил 1 июлдан бошлаб:

  • Миллий телерадиокомпания (МТРК) телерадиоканалларида жонли ижрода ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари рекламасини эфирга узатганлик учун тадбир ташкилотчисига 30 фоиз чегирма берилади;
  • фонограммадан қисман фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари ташкилотчиларига ижара тўловига 25 фоиз чегирма берилади (коммунал тўловлар бундан мустасно);
  • МТРК телерадиоканалларида фонограммадан қисман фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари рекламасини эфирга узатганлик учун тадбир ташкилотчисига 15 фоиз чегирма берилади;
  • жонли ижрода ва қисман фонограммадан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари тегишли телерадиоканал Бадиий кенгашининг ижобий хулосаси асосида МТРК телерадиоканалларида бепул эфирга узатилади.

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида жонли ижрода ва қисман концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.04.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев