Бу Президентнинг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сон Фармонида назарда тутилган.
1 сентябрдан пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдори оширилади (қуйида келтирилган жадвалга қаранг). Ошириладиган миқдор 10%ни ташкил этади. Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги жорий йилнинг 1 февралидаги индексациялашда 7%га оширилган.
Тўлов тури |
Энг кам миқдор (бир ойда сўм) |
|
2020 йил 1 февралдан 1 сентябргача |
2020 йил 1 сентябрдан |
|
Пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори [1] |
238 610 |
262 470 |
Ёшга доир энг кам пенсиялар |
466 680 |
513 350 |
Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа |
466 680 |
513 350 |
Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа |
286 390 |
315 030 |
! Фармонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ва базавий ҳисоблаш миқдорини[2] ошириш назарда тутилмаган. Улар амалдаги – тегишинча ойига 679 330 сўм ва 223 000 сўм миқдорида қолдирилади.
Бундан ташқари, 2020 йилнинг охиригача қуйидагиларни олувчилар сони оширилади:
- 14 ёшгача болалари бўлган эҳтиёжманд нафақа олувчи оилаларнинг амалдаги сонини 2 бараварга ошириб, 700 мингтагача;
- икки ёшга тўлгунига қадар бола парвариши бўйича нафақа олувчилар сони 333 мингдан 400 мингтага;
- моддий ёрдам олувчилар сони – 89 мингдан 100 мингтага етказилади.
Тўлаш муддати июль-сентябрь ойларида тугайдиган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ва бола парвариши билан шуғулланадиган оналарга нафақа тўлаш навбатдаги 6 ой муддатга автоматик тарзда узайтирилади. Бунда ягона шарти – болалар тегишинча 2 ёш ва 14 ёшдан ошмаган бўлиши лозим.
[1] Пенсиялар, устамалар, қўшимча тўловлар ва пенсия таъминоти соҳасидаги, шунингдек меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда ходимларнинг майиб бўлиши, касб касалликларига чалиниши ёки соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилганда зарарни қоплаш учун компенсацияларни ҳисоблашда қўлланилади.
[2] Қуйидагиларни белгилашда қўлланилади:
- солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва тақдим этилган давлат хизматлари учун бошқа тўловлар миқдорлари;
- патент, лицензия ва муайян турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бошқа тўловлар қиймати, ташкилотларнинг устав ва бошқа фондлари (капитали) миқдори, пул кўринишида бўлмаган воситалар билан тўланадиган акциялар, бошқа қимматли қоғозлар қиймати, юридик шахслар активларининг баланс қиймати, микрокредит ва лизингнинг чекланган миқдорлари, шунингдек бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар.