Бу Президентнинг 30.09.2018 йилдаги «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинган.
Айни пайтда ишловчи пенсионерлар тайинланган пенсиянинг 50%ини олишмоқда. Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда келтирилган айрим тоифадаги шахслар бундан мустасно. Мазкур рўйхат кенгайтирилаётганлигини таъкидлаб ўтамиз. Аввал маълум қилинганидек, янги йилдан мактаб ходимларига тўлиқ пенсия тўланади (шарҳимизга қаранг).
2019 йил 1 январдан мактабгача таълим муассасаларининг пенсия ёшидаги ходимларига, уларнинг болалар боғчаларидаги фаолияти асосий иш жойи бўлган тақдирда пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.
Қарорда мазкур имтиёздан фойдаланадиган ходимлар тоифаси кўрсатилмаган. Бунда кўриниб турибдики, мактабгача таълим муассасаларининг барча ходимлари ҳақида сўз боряпти. Шунингдек давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўртасида фарқлаш бўлмаяпти.
Олег Гаевой.