Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

2020 йилда акцизлар қандай ўзгаради?

11.12.2019

Читать на русском языке

2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан ишлаб чиқариладиган товарларга (кўрсатиладиган хизматларга) акциз солиғи ставкалари тасдиқланди (Қонунга 8-илова)*.

 

Республикада биринчи марта акциз солиғи ставкалари қонун билан тасдиқланмоқда. Бунгача улар Президент фармонлари ёки қарорлари билан тасдиқланган. Шу каби охирги ҳужжат 2019 йил 1 октябрдан бошлаб акциз солиғи ставкаларини жорий этган Президентнинг 26.09.2019 йилдаги ПФ-5837-сон Фармони бўлган.

 

2019 йилга қадар акциз солиғи ставкалари ҳар йили 1 январдан бошлаб ўзгарган. Ҳар йили тузатишлар киритиш зарурати аксарият ставкалар қатъий белгиланган бўлганлиги ва шундай бўлиб қолаётганлиги, муайян физик катталик – литр, дал, кг, тонна, кубометрга сўмда ўлчаниши билан тушунтирилади. 

 

2019 йилдан бошлаб акциз солиғи ставкалари йилда икки марта ўзгара бошлади – 1 январдан ва 1 октябрдан.

 

Юқорида айтилган қонунга биноан, 2019 йил охирига амал қилган ставкалар, 2020 йил 1 январдан ўз миқдорларини сақлаб қолади. Шу билан бирга, айрим акциз солиғи солинадиган товарлар турлари бўйича улар 1 апрелдан ва 1 октябрдан бошлаб индексация қилинади.

 

2020 йилнинг 1 апрелидан ва 1 октябридан бошлаб (йилда икки марта) қуйидаги товарларга акциз солиғи ставкалари индексация қилинади:

  • этил спирти – ставканинг 2020 йилда 2019 йилга нисбатан ўсиши – 15%га;
  • кучли винолар (спирт қўшилган) – 15,8%га;
  • коньяк – ставканинг 14,1%га ўсиши;
  • ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар – ставканинг 18,7%га ўсиши;
  • сигареталар ва папирослар – ставканинг 15,5%га ўсиши.

 

2020 йил 1 октябрга келиб коньяк ва ароққа ставкалар миқдори тенглашади. Бу  коньяк ишлаб чиқаришни рағбатлантиради.

 

2020 йил 1 апрелдан бошлаб (йилда бир марта) қуйидаги товарларга акциз солиғи ставкалари индексация қилинади:

  • табиий равишда ачитилган табиий винолар (этил спирти қўшилмаган ҳолда) – 7,8%га (табиий винонинг кучли винога қараганда нисбатан индексация даражасининг юқори эмаслиги анча сифатли ва асл виноларни ишлаб чиқаришни рағбатлантириш билан боғлиқ);
  • пиво – 10,4%га;
  • якуний истеъмолчига реализация қилинадиган бензин, дизель ёқилғиси, суюлтирилган газ – 22,8%га, сиқилган газ – 14,9%га. Бунда якуний истеъмолчи деганда ўз эҳтиёжлари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ сотиб оладиган юридик ва жисмоний шахслар тушунилади.

 

2020 йилда қуйидагиларга нисбатан акциз солиғи ставкалари миқдори олдинги даражада сақланиб қолади:

  • заргарлик буюмлари (25% ставка), мобиль алоқа хизматлари (20%), кумушдан ишланган ошхона анжомлари (11%), табиий газ (20%), суюлтирилган газ (30%), полиэтилен гранулалар (30%). Ставкалар ўзгармайди, сабаби адвалор шаклда – товар (хизмат) қийматига нисбатан фоизда белгиланган;
  • ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинадиган нефть маҳсулотлари.

 

Эслатиб ўтамиз: Акциз солиғининг қатъий белгиланган ставкаси натура ифодасидаги акциз тўланадиган товарлар ҳажмига нисбатан қўлланилади, адвалор ставкаси ишлаб чиқарувчининг акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи қўшилмаган ҳолда сотилган товарлар қийматига нисбатан қўлланилади.

 

_____________________

*Ўзбекистон Республикаси “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунининг иловалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинади.

 

Бухгалтер.уз