Президент 2019 йил 12 сентябрдаги ПФ-5819-сон Фармонни имзолади.
2020 йил 1 январдан бошлаб Хитой, шу жумладан ХХРнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун мамлакатимиз халқаро аэропортлари орқали 7 кундан кўп бўлмаган муддатга Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби белгиланади.
Шарт мавжуд – уларда ташувчи томонидан ДХХ Чегара қўшинлари бўлинмаларига йўловчилар тўғрисида дастлабки маълумотларни ўз вақтида тақдим қилган ҳолда қайтиш авиачиптаси мавжуд бўлиши керак.
Ҳозирги вақтда кўрсатилган фуқаролар қуйидагиларга ҳақли:
- Ўзбекистонга электрон кириш визасини олиш;
- туризм визаларини соддалаштирилган тартибда: ТИВга туристик ваучерни ёки таклиф қилаётган шахснинг мурожаатномасини тақдим этмаган ҳамда ҳужжатларни қабул қилиш куни ҳисобга олинмаган ҳолда икки иш куни мобайнида расмийлаштириш;
- транзит орқали учинчи мамлакатга ўтган ҳолда 5 кундан ортиқ бўлмаган муддатда мамлакатга кириш ва бўлиш.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган.
Олег Заманов.