2021 йил учун автотранспорт йиғимлари жорий, яъни 2020 йил учун белгиланган миқдорда тасдиқланди (25.12.2020 йилдаги ЎРҚ-657-сон Қонунга қаранг).
Бунда қуйидаги келтирилган жадвал назарда тутилмоқда.
Т/р |
Йиғимлар ва тўловлар турлари |
Йиғимлар ставкалари |
||
I. |
Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва ҳудудида транзит харакатланиши учун йиғимлар (АҚШ долларида) |
|||
1. |
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чет эл давлатларидан автотранспорт воситалари кирганлиги ва транзити учун йиғим, битта автоташувчи кирганлиги учун ставкалари (2–5-бандларда кўрсатилган мамлакатлар бундан мустасно) |
400 |
||
2. |
Тожикистон Республикаси юк автомашиналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва транзит ҳаракатланганлиги учун йиғимлар: |
|
||
|
10 тоннагача |
100 |
||
|
10 тоннадан 20 тоннагача |
150 |
||
|
20 тоннадан юқори |
200 |
||
3. |
Қозоғистон Республикаси юк автомашиналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва транзит ҳаракатланганлиги учун йиғим |
300 |
||
4. |
Қирғизистон Республикаси юк автомашиналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва транзит ҳаракатланганлиги учун йиғим |
300 |
||
5. |
Туркманистон Республикаси юк автомашиналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва транзит ҳаракатланганлиги учун йиғимлар: |
|
||
|
10 тоннагача |
50 |
||
10 тоннадан 20 тоннагача |
100 |
|||
20 тоннадан юқори |
150 |
|||
II. |
Автотранспорт воситаларини сотиб олинганлиги ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кирилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт воситаларининг эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим |
|||
1. |
Янги (фойдаланишда бўлмаган) автотранспорт воситалари бўйича, бундан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган автомобиллар мустасно |
харид қилиш нархининг 3%и |
||
2. |
Фойдаланилган автотранспорт воситалари бўйича: |
эксплуатация муддатидан келиб чиқиб ҳар бир от кучига базавий ҳисоблаш миқдори фоизи ҳисобида |
||
3 йилгача |
3 йилдан 7 йилгача |
7 йилдан юқори |
||
|
енгил автомобиллар |
11 |
9 |
6 |
|
мотоцикллар (шу жумладан, мопедлар) ва ёрдамчи двигатель ўрнатилган велосипедлар, кажавали ёки кажавасиз |
10 |
7 |
5 |
|
бошқа моторли транспорт воситалари |
16 |
13 |
9 |
Бунда:
- Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб хорижий давлатларнинг оғир юк ташувчи ва йирик габаритли транспорт воситалари ўтганлиги учун жадвалда кўрсатилган ставкалар бўйича йиғим тўланиши билан бир қаторда қўшимча равишда тўлов ундирилади;
- Ўзбекистон Республикасига учинчи мамлакатлардан юклар олиб ўтишда ва Ўзбекистон ҳудудидан юкларни олиб чиқишда Туркманистон юк автотранспорт воситаларидан қўшимча равишда 175 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади;
- гуманитар юкларни олиб ўтишда автотранспорт воситаларининг олиб кирилиши ва транзитида ундириладиган йиғимлар ставкасига нисбатан 0,5 камайтирувчи коэффициенти қўлланилади;
- халқаро шартномада бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.01.2021 йилдан кучга киради.
Олег Заманов.