Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как открыть новому сотруднику ИНПС за несколько минут (инструкция) Какие льготы получат представители туристической отрасли по №УП-87 Как обеспечивать использование ИКПУ с учетом изменений в Каталоге

2030 йилгача бўлган даврда экологик маданиятни юксалтириш концепцияси қабул қилинди

19.05.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 15.05.2025 йилдаги ПҚ-184-сон қарори билан 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси тасдиқланди.


Концепция 2030 йилда қуйидаги кўрсаткичларга эришишни мақсад қилиб қўйган:

  • МТМлардаги 3,3 млн нафар тарбияланувчилар ва 4,2 млн нафар мактаб ўқувчиларида экологик маданиятнинг шаклланиши;
  • профессионал таълим тизими ташкилотларидаги 400 минг нафар ўқувчилар ва ОТМлардаги 1,9 млн талабаларда экологик таълим ва тарбиянинг мустаҳкамланиши;
  • 90 фоиз давлат органлари, корхона ва муассасалар ходимларида экологик маданиятнинг юксалиши.

 

Давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг экологик билимини оширишга қаратилган бепул ўқув курслари очилади. Нодавлат нотижорат ташкилотларига эса экологик маданиятни юксалтиришга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳар йили давлат ижтимоий буюртмаси берилади.

 

Мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришиш экология, иқлим ўзгариши, ўрмон хўжалиги ва туризм соҳаларидаги вазирликлар ва идораларнинг фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичларида (KPI) ҳисобга олинади.

 

Ўзбекистоннинг Атроф-муҳитга оид масалаларда маълумотлардан фойдаланиш, қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг иштироки ва одил судловга кириш тўғрисидаги конвенцияга (Орхус конвенцияси, Орхус шаҳри, Дания, 25.06.1998 й.) қўшилиши муносабати билан, 2025 йил 1 декабрдан бошлаб Экология вазирлиги атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги маълумотлар базасининг жамоатчилик учун очиқлигини таъминлайди ҳамда унда қуйидаги маълумотларни жойлаштиради:

  • Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили экиладиган дарахт ва кўчатлар (уларнинг манзиллари, парваришига масъул шахслар, кўчатларнинг турлари ва бошқалар) ҳақида;
  • давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесиш учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш мақсадида тақдим этилган аризалар (аризачилар, дарахтлар сони, уларнинг турлари ва манзиллари тўғрисида) ва дарахтларни кесиш бўйича ўтказиладиган жамоатчилик тинглови (санаси, вақти, манзили ва натижалари тўғрисида) ҳақида;
  • сув ҳавзаларида норуда материалларини қазиб олиш бўйича жорий қилинган мораторий тартибини бузган шахслар ҳақида;
  • атроф-муҳит учун белгиланган ва (ёки) режалаштирилган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа фаолиятнинг мумкин бўлган таъсири масалалари бўйича жамоатчилик тинглови натижалари ҳақида; экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ўтказилган рейдлар, текширувлар, мониторинглар натижасида аниқланган қонун бузилиши фактлари, шунингдек уларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар ва бошқалар ҳақида.

 

2025 йилдан бошлаб қуйидагиларни ўтказиш режалаштирилади:

  • ҳар йили – аҳолининг турли қатламлари, талабалар ва ўқувчи ёшлар ўртасида «Янги дарахт – янги нафас» республика экочемпионати;
  • ҳар ойда – «Маҳаллани чиқиндидан холи ҳудудга айлантирамиз» шиори остида акциялар.

 

Ҳужжат билан шунингдек қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2030 йилгача бўлган даврда экологик маданиятни юксалтириш концепциясини 2025-2026 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»;
  • Концепцияни қабул қилишдан кутилаётган мақсадли кўрсаткичлар (индикаторлар).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.05.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова