Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какой ГТД учесть для определения покупной стоимости импортируемых лекарств Как отчитаться по холодной воде за апрель 2025 года Если возникают сложности с участками сельхозназначения в налоговой отчетности Как производить и учитывать выплаты по возмещению вреда здоровью работника Как рассчитать НДС налоговому агенту при приобретении товаров (услуг) от иностранных лиц

23 жазони ўташ муассасалари ҳузурида унитар корхоналар пайдо бўлади

27.11.2017


Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2017 йилдаги 924-сон “Жазони ўташ муассасалари ҳузурида давлат унитар корхоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжат билан ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида давлат унитар корхоналарини ташкил этиш назарда тутилади. Жазони ўташ муассасалари уларнинг муассислари ҳисобланади.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари 2018-2022 йилларда жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури қабул қилинган эди, унда уларнинг тижорат фаолиятини ривожлантириш йўли билан мазкур муассасалар таъминоти учун харажатларни босқичма-босқич қисқартириш кўзда тутилган. Батафсил – бу ерда.

 

Корхоналар ўз товар (иш, хизмат)ларини ишлаб чиқариш ва сотиш, мулкни ижарага бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади. Корхоналар директорлари бозор конъюнктурасини ҳисобга олиб товарлар (ишлар, хизматлар) учун нархларни мустақил белгилайди. Бироқ Жазони ижро этиш бош бошқармаси, унинг бўлинмалари ва муассасалари учун нархлар ЖИЭББ билан келишилади.

 

ИИВга корхоналар ишлаб чиқарадиган маҳсулот турлари ҳақида рекламани ва уларнинг нархлар прейскурантини ОАВ ва Интернет тармоғида жойлаштириш топширилди.

 

Ҳужжат 23.11.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Самир Латипов.